ЯХШИ ДАМ – МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Нашир қилинган сана: 21.12.2019

Категория: Янгиликлар

ЯХШИ ДАМ – МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Ҳар йили Ифода компаниясининг ҳудудлардаги агрономлари, фаол иш олиб борган ходимлари учун қиш мавсумида ҳордиқ таътили ташкил этилади. Бунда нафақат дам олиш, балки, агроном-мутахассислар тажрибасини янада ошириш мақсадида турли илмий-амалий семинар-тренингнлар, ўқув машғулотлари, йил давомидаги уларнинг фаолияти таҳлили, ўзаро тажриба алмашувлар, шунингдек, ҳар хил спорт мусобақалари, беллашувлар, хуллас, маънавий ва маданий ҳордиқ билан ўтади. Бу албатта уларнинг келгусидаги иш фаолиятига, жамоа жипслигига ижобий таъсир қилади.

Бу йил ҳам Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чотқол” дам олиш сиҳатгоҳида бир гуруҳ компания ходимлари маданий ҳордиқ чиқаришқди. Кунлик режа асосида олиб борилган даволаниш, муолажа жараёнлари, турли саёҳатлар анча манзур бўлди. Айниқса, кунда кунора ходимлар ўртасида футбол, шахмат-шашка ўйинларидан мусобақалар ташкил этилгани куннинг мазмунли ўтишини таъминлади.

  • Дам олишлар зўр ўтди, ташкилотчиларга катта раҳмат, – дейди Қорақалпоғистон Республикси агрономи Ғофур Кичкенеков. – Компаниямизнинг мана шундай имкониятлари барчамизга жуда маъқул, биринчидан, ҳудудлардаги барча агрономлар билан янада аҳл бўлиб ишлашимизга ёрдам беради. Шу боҳона бир-биримиздан ўрганамиз, тажриба алмашамиз. Бу яхши. Қолаверса, бундай имкониятлар кучимизга куч, шижоатимизга шижоат қўшишига ишонаман.

Албатта, ўзаро ўқув машғулотлари ҳам эсдан чиққани йўқ. Тажрибали мутахассислар В.З. Тошбулатова, М. Усмонов, А. Худойбердиев, турк агрономлари Женгиз Ялчин, Накис Хоконлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди. Шунингдек, ҳудудлардаги агрономлар йил давомидаги камчиликлар, эришган ютуқлари ва бошқа масалаларни бир-бирларига айтиб, тажриба алмашдилар.  Бундан ташқари Ифода компанияси директори ўринбосари Фазлиддин Ибрагимов бошчилигида келгуси йилда қилинадиган ишлар ҳамда режалар ҳақида ҳам келишиб олинди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: