MERSIN

Таъриф

Фунгицид

(Тиофанат-метил 70%)

Касаллик қўзғатувчи патогенларга 
тўғридан-тўғри таъсир қилувчи ҳамда 
ўсимлик тўқималарига сингиб, текканда 
ва тизимли таъсирга эга фунгицид!


Таъсир этиш ҳусусияти:

Препаратининг таъсир доираси кенг бўлиб, сабзавот экинларидаги 
уншудринг ва церкоспороз, бодрингнинг фузариоз ва кулранг чириш, 
токзорлардаги антракноз касалликлари ҳамда данакли ва уруғли
боғлардаги  коккомикоз ва парша каби кўп қиррали касалликларига 
қарши қисқа муддатларда таъсир кўрсатади. Ушбу препарат 14 кундан 
ортиқ давом этадиган узоқ муддатли ҳимоя таъсирига эга бўлиб, 
тизимли таъсири уни бутун ўсимлик бўйлаб тез тарқалишига имкон 
беради. Терапевтик ва профилактик хусусиятларни ўзида жамлаган 
ушбу фунгицид, касалликларни йўқ қилишдаги самараси билан
ажралиб туради.